Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп Путинни «дўстим» деб атади

Трамп Путинни «дўстим» деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АТЭС) саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин билан икки томонлама учрашув бошида уни ўз дўсти деб атади.

«У ким? У менинг дўстим», — деди Оқ уй раҳбари учрашув залига кириб келаётганида.

Музокаралар Вашингтон воситачилигида Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатлар давом этаётган бир пайтда ўтказилмоқда. Бу ўтган йили Аляскада бўлиб ўтган ва тинчлик келишуви билан якунланмаган музокаралардан кейин АҚШ ва Россия президентларининг илк юзма-юз учрашувидир.

Айни пайтда АҚШ ва Украина ўртасидаги муносабатларда сезиларли совуқлашув кузатилмоқда. Аввалроқ Трамп Москвага қарши янги санкциялар жорий этишдан бош тортган эди. Шу билан бирга, Украина армияси дронларни сунъий йўлдош орқали қўллаб-қувватлаш тизимидаги узилишларга дуч келган.

Киритилди: 20:14 19.11.2026. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар