АҚШ президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон орқали гаплашганини айтди.
Бу ҳақда Оқ уй раҳбарининг ўзига иқтибос келтирган ҳолда Американинг New York Post нашри хабар бермоқда.
"Президент Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон орқали гаплашиб, Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилди”, — дейилади нашр.
"Мен жим бўлишни афзал кўраман", - дея унинг сўзларини келтиради нашр.
Оқ уй раҳбари Россиянинг Украинага қарши урушини тўхтатиш бўйича “аниқ режаси” борлигини яна бир бор таъкидлади, бироқ бу ҳақда ҳеч қандай маълумот бермади.