АҚШнинг сайланган президенти Панаманинг Панама каналидан фойдалангани учун АҚШдан ундираётган тарифлари миқдоридан норозилигини билдирди.
“Президент Жимми Картер ўз лавозимида бўлганида аҳмоқона равишда уни бир долларга берганида, уни Хитой ёки бошқа биров эмас, фақат Панама бошқариши керак эди. Панамага АҚШ, унинг ҳарбий-денгиз кучлари ва мамлакатимизда бизнес юритувчи корпорацияларга ўтиш учун ўта юқори нархлар ва тарифларни ундириш ҳуқуқи ҳам берилмаган”, — деб ёзган Трамп ўзининг Truth Social саҳифасида.
Унинг таъкидлашича, айнан Қўшма Штатлар ушбу каналдан энг фаол фойдаланади, бу эса ўз навбатида Америка иқтисодиёти ва миллий хавфсизлигида асосий рол ўйнайди.
“Панамадан олинадиган божлар бемаъни, айниқса АҚШнинг Панамага кўрсатган ғайриоддий сахийлигини ҳисобга олсак. Агар ушбу сахий трансфер актининг ахлоқий ва ҳуқуқий тамойиллари ҳурмат қилинмаса, биз Панама каналини бизга тўлиқ қайтариб беришни талаб қиламиз, ҳеч қандай савол берилмайди. Панама расмийлари, илтимос, шунга мувофиқ ҳаракат қилинг!”, дея қўшимча қилди Трамп.
Fox News аввалроқ Трамп Канада ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар контрабандаси муаммоларини ҳал қилмаса, Американинг 51-штатига айланиши мумкинлигини айтгани ҳақида хабар берган эди.