Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп отишмани Эрон билан боғлиқ эмас деб ҳисобламоқда

Трамп отишмани Эрон билан боғлиқ эмас деб ҳисобламоқда

Бироқ у якуний хулосалар учун тергов натижаларини кутиш лозимлигини ҳам билдирди.

Ҳужум юзасидан берилган саволга жавоб берар экан, Трамп: "Менимча йўқ, лекин аниқ билиб бўлмайди", — дея таъкидлади.

Ҳозирда махсус хизматлар воқеа сабабларини ва тажовузкорнинг асл мақсадини ўрганмоқда.

Маълум қилинишича, қўлга олинган гумонланувчи — Калифорниялик 31 ёшли Коул Томас Аллен милтиқ, тўппонча ва бир нечта пичоқлар билан қуролланган бўлган.

Отишма натижасида бир нафар хавфсизлик ходими яраланган, бироқ унинг ҳаётини зирҳли нимча сақлаб қолган.

Ҳужумчининг ўзи эса жиддий жароҳат олмаган ҳолда ҳибсга олинган

Киритилди: 15:42 26.04.2026. Ўқилди: 1232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда