Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Нобел тинчлик мукофотини олади(ми)?

Трамп Нобел тинчлик мукофотини олади(ми)?

Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадо Доналд Трампга ўзининг Нобел тинчлик мукофотини беришга тайёр эканини билдирди.

"Бу ҳали содир бўлмади, аммо мен мамнуният билан АҚШ президентига Венесуэла халқи Нобел мукофотини унга беришни хоҳлашини айтган бўлардим", — деди Мачадо Fox News'га берган интервюсида.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Мария Корина Мачадони Венесуэланинг бўлажак раҳбари сифатида кўрмаслигини маълум қилган эди. Унинг айтишича, Мачадога етакчи бўлиш қийинчилик туғдиради, чунки у Венесуэлада қўллаб-қувватлов ва обрўга эга эмас.

The Washington Post'нинг Оқ уйдаги икки манбасига таяниб ёзишича, Трамп Мачадони айнан у АҚШ президенти олишни жудаям хоҳлаган Нобел тинчлик мукофотини қабул қилишга қарор қилгани сабабли қўллаб-қувватламаган.

Киритилди: 19:14 06.01.2026. Ўқилди: 1754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда