АҚШ президенти Дональд Трампнинг Теҳронни эвакуация қилишга чақирувчи баёноти Эронни музокараларни зудлик билан қайта бошлашга ундаш учун қилинган, деб хабар бермоқда CNN Оқ уйдаги манбага таяниб.
Аввалроқ Трамп Truth Social саҳифасидаги баёнотида барчани Эрон пойтахти Теҳронни зудлик билан тарк этишга чақирган эди. Кейинроқ Оқ уй давлат раҳбарининг постини Х ижтимоий тармоғида бўлишди ва зудлик билан эвакуация қилиш чақириғини сариқ рангда таъкидлади.
"Президент Дональд Трампнинг ижтимоий тармоқдаги эронликларни "зудлик билан Теҳронни тарк этишга" чақирган пости Исроил билан зиддият кучайиб бораётган бир шароитда мамлакатни музокараларга жалб қилиш зарурлигини акс эттиради" - деди исмини ошкор этмаган Оқ уй расмийси CNN телеканалига.