Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

 Трамп нега тиббий ниқоб тақмаслигини айтди

 Трамп нега тиббий ниқоб тақмаслигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп нима учун коронавирусдан ҳимояланиш учун ҳимоя ниқоби тақмаслигига изоҳ берди.

“Биласизми, Овал кабинетда бежирим, буюк Резолют столи ортида ўтириш ва президентлар, бош вазирлар, диктаторлар, қироллар, қироличалар билан ниқоб тақиб олиб саломлашиш.... бу мен учун эмас.  

Бу шунчаки тавсия. Ўзимни яхши ҳис қилпяман. Шунчаки ниқоб тақишни хоҳламайман”, деди у.

Трамп шу билан бирга, келгусида бу борада фикрини ўзгартириши мумкинлигини айтди.

Тиббиёт ниқоблари коронавирусдан ҳимояланишда ёрдам бериш-бермаслиги борасидаги баҳслар анчадан бери давом этмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, ниқобни фақат аксираётган ёки йўталаётган ёхуд коронавирус инфекциясини юқтиришда гумонланган инсонга ёрдам бераётганларгина тақишлари лозим.

Киритилди: 21:03 04.04.2020. Ўқилди: 1911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!