АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг позициясидан қатъи назар, нефть таъминоти тез орада тикланишини маълум қилди.
Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Мен туфайли Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмайди ва нефть таъминоти жуда тез орада, Эроннинг ёрдами билан ёки ёрдамисиз тикланади, менга фарқи йўқ", деди Трамп.
У шунингдек, илгари "вақтдан олдин ғалабани эълон қилганини" айтган The Wall Street Journal газетасини танқид қилди.
"Бу ғалаба ва унда ҳеч қандай вақтдан олдин йўқ", деб таъкидлади Трамп.