Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп мис импортига 50 фоизлик бож жорий қилди

Трамп мис импортига 50 фоизлик бож жорий қилди

Яқин вақтда дори-дармон ва чиплар импорт божлари ҳам оширилиши мумкин, дея баёнот берди АҚШ президенти.

АҚШ президенти Дональд Трамп мис импорти учун 50 фоизлик бож жорий этилишини маълум қилди. Бу ҳақда у Оқ уйда ўтказилган вазирлар йиғилишида айтиб ўтди. Шунингдек, яқин орада яримўтказгичлар ва фармацевтика маҳсулотларига ҳам қўшимча божлар қўлланиши кутилмоқда.

Трампнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқига божхона тарифлари юзасидан расмий хат юборилишига бир неча кун қолди. «Мен мисга божни 50 фоизга чиқарамиз, деб ўйлаяпман», — деди у.

Ушбу баёнотлардан сўнг Нью-Йоркда мис нархи 10,87 фоизга ошиб, 1 фунт учун 5,6 долларга етди. Қисқа муддат ичида эса нарх 5,88 долларгача кўтарилди. Бу кўплаб соҳаларда, жумладан, электромобиллар ва ҳарбий техника ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган металл учун рекорд даража ҳисобланади. Кейинчалик нархлар бироз пасайиб, ўсиш суръати 8 фоиз атрофида тўхтади.

Reuters маълумотига кўра, Трамп дори-дармонлар импортига 200 фоизлик бож қўллаш билан таҳдид қилгач, АҚШ фармацевтика компаниялари акциялари қиймати пасайди.

Трамп маъмурияти апрел ойида айрим мамлакатлар учун божлар миқдорини оширган, шундан сўнг “90 кунда 90 битим” тузишни ваъда қилган эди. Ҳозиргача АҚШ Британия ва Вьетнам билан келишувга эришган. Ҳиндистон билан битим тузиш ҳам яқинлашмоқда.

Бундан ташқари, Трамп 9-июль куни камида еттита божхона таркибидаги ҳужжатни эълон қилишини айтди. Қўшимча равишда, Малайзия, Жанубий Африка, Лаос ва Мянмага 25–40 фоиз оралиғидаги янги божлар белгиланмоқда.

Киритилди: 18:25 09.07.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!