Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Трамп миллий хавфсизлик сирларини БААга сотган"

"Трамп миллий хавфсизлик сирларини БААга сотган"

АҚШ сенатори Крис Мёрфи Доналд Трамп ҳали ҳеч ким Америка Президенти қилмаган иш – миллий хавфсизлик сирларини БААга сотганини даъво қилди.

Унинг айтишича, Трампнинг оиласига камида 187 млн доллар миқдорида яширин тўлов, унинг Яқин Шарқ бўйича энг юқори маслаҳатчиси оиласига камида 31 млн доллар тўлов бўлган.

“Бу – коррупция. Булар пора беришнинг барча аломатлари. Бу потенциал жиноий ҳаракат. Республикачилар президент уларнинг партиясидан бўлгани учун бу коррупцияга қарши ҳеч нарса қилмаслиги мумкин. Ҳозирча Трамп ва унинг дўстлари бу жиноятлар ва бу коррупция билан жазодан қутулиб қолиши мумкин. Аммо тез орада давлат хизматидан шахсий манфаат учун фойда кўрганларнинг барчаси қамоққа олинади”, деган сенатор.

Киритилди: 10:50 10.02.2026. Ўқилди: 1359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!