Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп маъмурияти ФҚБ штаб-квартирасини Вашингтондан кўчиришдан бош тортди

Трамп маъмурияти ФҚБ штаб-квартирасини Вашингтондан кўчиришдан бош тортди

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) штаб-квартирасини мамлакат пойтахтидан ташқарига кўчириш режасидан воз кечди.

Бу ҳақда федерал ҳукуматнинг асосий функцияларини бошқарадиган ва қўллаб-қувватловчи АҚШ Умумий хизматлар маъмурияти баёнотида айтилади.

Ҳужжатга кўра, ФҚБ штаб-квартираси пойтахтдаги Рональд Рейган биносига кўчирилади. Яқин-яқингача у ерда амалда тугатилган АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) жойлашган, мамлакатнинг Божхона ва чегарани қўриқлаш хизмати ҳамон ўша ерда жойлашган.

Шу тариқа, The Washington Post таъкидлаганидек, Трамп маъмурияти ФҚБ штаб-квартирасини Мериленд штатидаги Вашингтон чеккасига кўчириш ҳақидаги аввалги режаларидан воз кечди. GSA баёнотида таъкидланишича, ФҚБ эҳтиёжлари учун пойтахтдан ташқарида янги мажмуа қурилиши бир неча йил давом этган ва солиқ тўловчиларга "миллиардлаб долларга" тушган бўлар эди. Ҳужжатда махсус хизмат штаб-квартирасини кўчириш муддати кўрсатилмаган.

ФҚБнинг ҳозирги штаб-квартираси 1975 йилда қурилган ва разведка агентлигининг собиқ директори номи билан аталган, 1924 йилдан 1972 йилгача бу лавозимда ишлаган Эдгар Гувер биносида жойлашган. The Wall Street Journal 2023 йилда хабар қилганидек, бино "қулаб тушмоқда ва ташкилот ўтган йиллар давомида ўсиб бораётган эҳтиёжларни қондира олмаяпти". ОАВ ҳисоб-китобларига кўра, бинони тўлиқ таъмирлаш 1,7 миллиард долларга тушади ва 14 йил давом этади.

Киритилди: 13:15 02.07.2025. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!