The Guardian таҳлил қилган ICE (АҚШ Миграция ва божхона назорати хизмати) маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти 2025 йил январидан декабрь ўрталаригача қарийб 327 минг нафар муҳожирни мамлакатдан чиқариб юборган.
Шу билан бирга, муҳожирларни сақлаш марказларидаги қамров даражаси рекорд кўрсаткичга чиқиб, 68 минг нафардан ошган. Бу АҚШда миграция сиёсати кескинлашганини кўрсатмоқда.