Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Конгрессни мудофаа учун қўшимча 350 млрд доллар ажратишга чақирди

Трамп Конгрессни мудофаа учун қўшимча 350 млрд доллар ажратишга чақирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Конгрессни мудофаа учун қўшимча 350 млрд доллар ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллашга чақирди.

Трамп ижтимоий тармоқдаги баёнотида АҚШ Қуролли кучларининг имкониятлари, ҳарбий хизматга жалб қилиш суръатлари ва Конгресс олдида турган устувор вазифалар ҳақида фикр билдирган.

Президентнинг таъкидлашича, Америка армияси тарихдаги энг юқори қудрат даражасига етган.

«Америка армияси ҳеч қачон бу қадар кучли ва таъсирли бўлмаган. Бошқа ҳеч бир давлат биз қилаётган ишларни амалга ошира олмайди. Улар ҳатто бизга яқинлаша олмайди ҳам», – деди у.

Трампнинг сўзларига кўра, жорий йилда ҳарбий хизматга жалб қилиш кўрсаткичлари кампания якунланишига бир неча ой қолганига қарамай, тарихий рекордларни янгилаган. Шунингдек, у ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий руҳи юқори даражада эканини таъкидлади.

АҚШ президенти Пентагон ҳозир «ҳар қачонгидан ҳам яхши ҳолатда» эканини айтиб, мавжуд ҳарбий устунликни сақлаб қолиш зарурлигини билдирди.

Унинг фикрича, Конгресс таътилдан қайтгач, мудофаа харажатларини молиялаштириш масаласини биринчи навбатда кўриб чиқиши лозим.

«Конгресс ишини қайта бошлаганда, мудофаа учун 350 млрд доллар ажратишни назарда тутувчи бюджет қонуни ва «Американи ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни қабул қилишимиз керак. Бюджет қўмитаси сессия очилиши биланоқ бу маблағни тезкорлик билан маъқуллаши, Конгресс раҳбарияти эса масалани асосий устувор вазифага айлантириши лозим», – дейди Трамп.

Унинг қўшимча қилишича, «Американи ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун ва ҳарбий соҳа учун тўлиқ молиялаштириш бир вақтнинг ўзида қисқа муддатда қабул қилиниши мумкин.

Киритилди: 16:23 07.07.2026. Ўқилди: 901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!