Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп демократлар партиясидан рақиби Камала Харрис 5 ноябр куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловида ғалаба қозонса, унинг Россия ва Хитой билан муваффақиятли музокара олиб боришига шубҳа билдирди.
"Камала Харрис Россия ёки Хитой билан ядро уруши ҳақида гаплашишига ишонасизми? Бизни иқтисодий инқироздан олиб чиқишга ишонасизми? IQ даражаси ниҳоятда паст бўлган, жуда заиф ва қобилиятсиз одамга улкан куч беришдан кўра хавфлироқ нарса йўқ", – деди Трамп Висконсин штатининг Милуоуки шаҳрида тарафдорлари олдида қилган чиқишида.