Бугун 20 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Жаҳон иқтисодий форумида Зеленский билан учрашмайди

Трамп Жаҳон иқтисодий форумида Зеленский билан учрашмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ) ўтаётган Давосда украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан учрашмайди.

Бу ҳақда Axios нашри хабар бермоқда.

Зеленскийнинг ўзи агар ҳужжатлар имзолашга тайёр бўлса ёки қўшимча ҳаво мудофааси бўйича қарор қабул қилинса, Давосдаги ЖИФда қатнашишини маълум қилди. Бироқ, у "Давосдаги жамоадан Украинани тиклаш бўйича ҳужжат деярли якунлангани ҳақида сигналлар келаётганини" айтди.

Украина президенти ҳозирча Киевда қолиб, коммунал хизматлар ва энергетика компанияларининг ишларини мувофиқлаштиришини айтди.

Киритилди: Бугун 19:20. Ўқилди: 425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!