Трамп иккинчи президентлик муддатида рекорд даражада кўп, 221 та фармонни имзолади. Бу унинг биринчи муддатидаги барча фармонлар сонидан кўп — Тhe Washington Post.
"Доналд Трамп иккинчи муддатининг бир йилдан камроқ вақтида бутун биринчи муддати давомида имзолаганидан ҳам кўпроқ фармонлар чиқарди. У АҚШ Конгрессини четлаб ўтиб ҳаракат қилгани сабабли кўплаб суд жараёнларига ҳам сабаб бўлмоқда", дея ёзмоқда нашр.
Маълумотларга кўра, Қўшма Штатларнинг амалдаги президенти 2025 йил январда ўз лавозимига киришганидан бери умумий ҳисобда 221 та фармон чиқарган. Улар орасида фентанилни “оммавий қирғин қуроли” деб тан олиш, шунингдек, бож тарифлари, иммиграция ва маданий масалаларга оид чоралар ҳам бор.