Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Трамп Ҳиндистонни "катта еттилик" саммитига таклиф қилди

Трамп Ҳиндистонни "катта еттилик" саммитига таклиф қилди

Ҳиндистон Бош Вазири Нарендра Моди АҚШ президенти Дональд Трампнинг C7 саммитида қатнашиш бўйича таклифини қабул қилди, дея хабар берди Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Сешанба куни Моди билан телефон орқали бўлиб ўтган суҳбат чоғида Трамп C7 саммитига АҚШнинг раислиги ва бу саммит иштирокчиларини кўпайтириш ҳақидаги фикрларини баён этган ҳамда Ҳиндистонни ҳам бу йиғилишга таклиф этган. Моди бу таклифни қабул қилди ва саммитда қатнашишини айтди.

“Бош Вазир Ҳиндистон АҚШ ва бошқа мамлакатлар билан бирга бу саммитда қатнашишидан хурсанд бўлишини айтди” дейилади баётнотда.

Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп июнда ўтказилиши керак бўлган C7 саммитини сентябрга қолдирганини ва саммит иштирокчиларини кўпайтиришини айтганди.

Трамп яна тўртта давлатни - Россия, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Австралияни бу саммитга таклиф қилишини маълум қилган.

Киритилди: 11:35 05.06.2020. Ўқилди: 1820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!