Америка президенти Дональд Трамп ҳазиллашиб, Гренландия мудофааси иккита ит қўшилган аравадан иборатлигини таъкидлади.
Бу ҳақда у журналистлар билан мулоқот чоғида айтиб ўтди.
- Биласизми, уларнинг мудофааси нимадан иборат? Иккита ит қўшилган аравада," деб таъкидлаб ўтган Трамп АҚШ Гренландия ёки Данияга сиёсий таклиф киритгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
АҚШ раҳбарининг қўшимча қилишича, айни пайтда Россия ва Хитойнинг эсминецлари ва сув ости кемалари "ҳамма жойда".