Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Трамп ғалаба қозонган тақдирда НАТО Украинани қўллаб-қувватлашни режалаштирган

Трамп ғалаба қозонган тақдирда НАТО Украинани қўллаб-қувватлашни режалаштирган

НАТО вакиллари Дональд Трамп президентлик сайловларида ғалаба қозонган тақдирда Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш режасини ишлаб чиқди, деб ёзади Politico манбаларга таяниб.

Нашр суҳбатдошларига кўра, Трамп маъмурияти Европага нисбатан шубҳа билан қараши кутилмоқда.

НАТО режасида учта асосий жиҳат бор. Биринчидан, блок Дональд Трамп ғалаба қозонган тақдирда, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган можаролар хавфини камайтириш учун унинг маслаҳатчилари билан муносабатларни яхшилаш ниятида. Иккинчидан, альянс Европа давлатларида мудофаа харажатларини оширишни режалаштирмоқда. Учинчидан, НАТО Дональд Трамп маъмурияти томонидан блокнинг ишларига аралашишдан ҳимоя қилиш учун янги «ижодий дипломатик ва ҳуқуқий чоралар» ишлаб чиқмоқчи.

Киритилди: 10:16 08.07.2024. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!