Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп фуқаролик бериш тартибини чеклаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Трамп фуқаролик бериш тартибини чеклаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Ушбу фармон АҚШ ҳудудида туғилганлик фактига кўра автоматик фуқаролик ололмайдиган хорижликлар тоифасини кенгайтиради. Гап дипломатлар, хорижий ҳукуматлар манфаатларини ифодаловчи шахслар ҳамда “душман давлатлар” фуқароларининг фарзандлари ҳақида бормоқда.

Ҳужжат, шунингдек, Қўшма Штатларнинг денгиз орти ҳудудларида туғилганларга ҳам тааллуқлидир.

АҚШ Конституциясига киритилган 14-тузатиш мамлакатда туғилган ва унинг юрисдикциясига тушадиган ҳар қандай шахсга Америка фуқаролигини беришни, қонун олдида тенг ҳимояни таъминлашни ҳамда суд ҳукмисиз ҳуқуқлардан маҳрум этишни тақиқлашни назарда тутади. Трамп ушбу тузатишни бир неча бор танқид қилган.

Бу Трампнинг туғилиш ҳуқуқи асосида фуқаролик олишни чеклашга бўлган иккинчи уринишидир. 30 июн куни АҚШ Олий суди унинг инаугурация кунида имзолаган ва АҚШ фуқароси бўлмаган шахслардан туғилган болаларни автоматик фуқароликдан маҳрум қилувчи фармонини рад этганди.

Киритилди: 12:22 07.08.2026. Ўқилди: 1148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!