Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп Федерал захира тизими раисини "аҳмоқ" деб атади

Трамп Федерал захира тизими раисини "аҳмоқ" деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллни фоиз ставкаларини пасайтиришдан бош тортгани учун "аҳмоқ" деб атади.

Бу ҳақда Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Федерал захира тизимида бизда аҳмоқ одам бор... Биз 1-2% бўлишимиз керак", - деди Оқ уй раҳбари.

Трамп Федерал захира тизимининг амалдаги раиси ўрнига учта номзод борлигини қўшимча қилди.

Аввалроқ Федерал захира тизими раиси Жером Пауэлл Оқ уй томонидан жорий қилинган тарифлар яқин келажакда инфляциянинг сезиларли даражада ошишига олиб келишини айтган эди. Америка етакчиси кейинроқ Пауэллни “жуда сиёсатлашган йигит” ва “жуда аҳмоқ одам” деб атади ва у функционер ўрнига уч ёки тўртта номзодни кўриб чиқаётганини қўшимча қилди.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!