Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Эронни қўллаб-қувватлаган давлатларга таҳдид қилди

Трамп Эронни қўллаб-қувватлаган давлатларга таҳдид қилди
Шунингдек, Трамп Эронга қарши “энг кучли иқтисодий амалиёт” бошлашини эълон қилди. АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга ҳар қандай кўринишда ёрдам берадиган давлатлар жиддий иқтисодий оқибатларга дуч келишини билдирди. Трамп Эронга молиявий ташкилотлар, компаниялар, аэропортлар ёки давлат идоралари орқали “ҳар қандай ёрдам” кўрсатган мамлакатларга “мисли кўрилмаган иқтисодий уруш ва санкциялар” қўлланишини таъкидлади. У Вашингтон Теҳрон билан урушни якунлаш ва Ҳўрмуз бўғози орқали нефт ташишни тиклашга уринаётган бир пайтда мамлакатга нисбатан иқтисодий босимни кучайтиришини таъкидлади. Бироқ АҚШ президенти қайси давлатларга нисбатан қандай чоралар кўрилишига аниқлик киритмади.
Киритилди: 12:24 20.08.2026. Ўқилди: 1254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда