Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Эронга оид барча вариантларни кўриб чиқмоқда

Трамп Эронга оид барча вариантларни кўриб чиқмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга оид барча мумкин бўлган вариантларни кўриб чиқмоқда.

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Майк Уолтц бу ҳақда NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Ундан The Wall Street Journal газетасида ноябрь ойидаги Конгресс сайловларидан кейин Трамп Эронга зарбаларни қайта бошлашни кўриб чиқаётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлаши мумкинми, деб сўралди.

"Бу маълумот аноним манбалардан олинган. Мен айтишим мумкинки, президент дунё хавфсизлигини таъминлаш учун барча мумкин бўлган вариантларни кўриб чиқмоқда", деди дипломат.

Трамп илгари Эронга зарбаларни қайта бошлаш имкониятини доимо кўриб чиқаётганини айтган эди.

Киритилди: 09:10 28.09.2026. Ўқилди: 1071 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда