Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Эронга нисбатан санкциялар юмшатилиши мумкинлигини маълум қилди

Трамп Эронга нисбатан санкциялар юмшатилиши мумкинлигини маълум қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО саммити чоғида ўтказилган матбуот анжуманида Вашингтон Эрон иқтисодиётини тиклашга ёрдам бериш мақсадида ушбу давлат нефти савдосига қўйилган айрим санкцияларни юмшатиши мумкинлигини билдирди.

🗣️ «Уларга мамлакатдаги тартибни тиклаш учун пул керак. Биз бунинг рўй беришини хоҳлаймиз», — деди Трамп эҳтимолий енгиллашув ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

📌 Бу баёнотлар Теҳрон ва Тел-Авив ўртасидаги янгича тўхтатиб туриш келишуви фонида янгради. Бундан аввал Трамп Хитойга Эрон нефтини харид қилишда давом этиши мумкинлигини айтган, айни пайтда Исроил ва Эрон ўртасидаги отишмалар тўхтагани эълон қилинган эди.

Шу билан бирга, Оқ уй раҳбари таъкидлашича, Вашингтон Эронга нисбатан "максимал босим" стратегиясини сақлаб қолади, жумладан, Эрон нефтини экспорт қилишга қаратилган чекловлар ҳам амалда қолади.

Киритилди: 11:20 26.06.2025. Ўқилди: 675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!