АҚШ президенти Доналд Трамп ҳар қандай тинчлик музокаралари доирасида Эрондан товон пули талаб қилишини айтди. У бунга Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланган ёки амалга оширилган кўп йиллик ҳужумларни сабаб сифатида кўрсатди.
"Эрон охирги беш ойлик ҳарбий низолар давомида ўзига етказилган зарар учун товон талаб қилмоқда... Мен ҳам Эрондан улар сўнгги 50 йилда турли урушларда ўлдирган ҳамда оғир яралаган барча одамлар учун товон пули талаб қиламан", — деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social'даги саҳифасида.
Трамп Эрондан компенсация талаб қилар экан, 2000 йилда USS Cole ҳарбий кемасининг портлатилишини эслаб ўтди.
"Мен ўз вакилларимга ушбу талабни келажакдаги барча музокараларга қатъий киритиш бўйича топшириқ бердим", —деди Оқ уй раҳбари.