АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан тинчлик музокаралари олиб борилаётгани ҳақидаги иддаоларни рад этди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social саҳифасида баёнот берди.
“Мен Эрон билан ҳеч қандай шаклда тинчлик музокаралари олиб бормаяпман. Бу тўлиқ уйдирма, сохта янгиликлар,” — дея таъкидлади АҚШ раҳбари.
Бу баёнот Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик ортиб бораётган бир пайтда янгради. Трамп ушбу вазият бўйича фикр билдириб, музокаралар ҳақидаги барча миш-мишларни инкор этди.
“Агар Эрон музокара қилишни истаса, менга қандай мурожаат қилишни билади. Улар аввалдан таклиф қилинган келишувни қабул қилганида, кўплаб инсонлар ҳаёти сақланиб қолган бўларди,” — деди Трамп.