Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Эрон билан можарони "уруш эмас, ҳарбий амалиёт" деб атади

Трамп Эрон билан можарони "уруш эмас, ҳарбий амалиёт" деб атади

"Демократлар буни уруш деб атамоқда, биз эса уни ҳарбий амалиёт деб атаймиз", — деди АҚШ президенти.

Оқ уй Эрон билан ҳозирги можаро бошланганидан бери унга нисбатан “уруш” сўзини ишлатишдан бош тортиб, буни “Эпик ғазаб амалиёти” деб атамоқда. Шу билан бирга, Трамп камида бир марта буни “уруш” деб атаган.

2022 йилда, Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошлаганида, Москва расмийлари буни “махсус ҳарбий амалиёт”деб атаган ва “уруш” сўзидан фойдаланишни тақиқлаганди. Уруш сўзини ишлатган оммавий ахборот воситалари блокланган, маъмурий ва жиноий ишлар қўзғатилган.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!