Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп даврида НАТО парчаланиши мумкин

Трамп даврида НАТО парчаланиши мумкин

НАТОнинг собиқ бош котиби Йенс Столтенберг АҚШ президенти Дональд Трампнинг амалдаги президентлик даврида НАТОнинг парчаланиши эҳтимолини истисно қилмади.

У Канаданинг Си-би-си телеканалига берган интервьюсида НАТО Трампдан узоқроқ яшашига кафолат йўқлигини айтди, бироқ барибир альянс сақланиб қолишига ишонишини таъкидлади.

Столтенбергнинг сўзларига кўра, Трампнинг танқиди асосан НАТОга эмас, балки айрим иттифоқчи давлатларнинг альянсга етарлича сармоя киритмаётганига қаратилган. Унинг таъкидлашича, бу ҳолат сўнгги йилларда ўзгара бошлаган ва ўзгариш давом этмоқда.

Киритилди: 21:47 14.03.2026. Ўқилди: 380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!