Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: Бунга АҚШ айбдор

A A A
Трамп: Бунга АҚШ айбдор

Американинг собиқ президенти Дональд Трамп Truth Social'даги саҳифасида АҚШ айби билан Яқин Шарқдаги вазият назоратдан чиқиб кетгани ва энди фалокатга айланиш хавфи борлигини ёзди.

«АҚШ Яқин Шарқнинг бутунлай назоратдан чиқишига рухсат берди... Агар биз бу масалани кучли ва аниқ ҳал қилмасак, фалокат юз бериши мумкин», — дея Трамп сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқ минтақасида «ҳақиқатан ҳам ёмон нарсалар» содир бўлмоқда ва у эрда содир бўлаётган даҳшатларни тўхтатиш Америка томонига боғлиқ.

АҚШнинг собиқ президенти, шунингдек, бу позиция Украинадаги можарога ҳам тегишли эканлигини қўшимча қилди.

Киритилди: 11:23 18.12.2023. Ўқилди: 2213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар