Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп бугун Оқ уйдаги Овал кабинетдан мурожаат билан чиқади

A A A
Трамп бугун Оқ уйдаги Овал кабинетдан мурожаат билан чиқади

Associated Press нашрининг маълум қилишича, бугун Трамп АҚШ Космик қўмондонлиги штаб-квартираси бўйича баёнот беради.

Тахминларга кўра, АҚШ президенти соат 14:00 да (Тошкент вақти билан 23:00 да) нутқ сўзлайди.

"АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат Космик қўмондонлиги штаб-квартирасини Колорадодан Алaбаманинг Ҳантсвилл шаҳрига кўчиришини эълон қилиши кутилмоқда. Бу қарор 2023 йилда собиқ президент Жо Байден қабул қилган штабни Колорадо-Спрингсда қолдириш ҳақидаги қарорни бекор қилади", дея хабар бермоқда нашр манбаларига таяниб.

Аввалроқ, Fox News ҳам Ақш етакчисининг мурожаат қилишини айтган эди.

Киритилди: 21:47 02.09.2025. Ўқилди: 1674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда