Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп босими: Германия мудофаа ҳаражатларини оширди

A A A
Трамп босими: Германия мудофаа ҳаражатларини оширди

Дональд Трамп Германиянинг мудофаа ҳаражатларини танқид қилиши ўз таъсирини кўрсатди. Германия мудофаа учун ҳаражатлар ҳажмини оширди. Бундай ҳаракат кейин ҳам оширилиб бориши таъкидланди.

"Аскарлар олдидаги қарзимиз"

Канцлер хоним мудофаа учун ҳаражатлар ҳажми бундан кейин ҳам оширилиб боришини таъкидлади.

Шанба куни Бундесвер аскарлари олдида чиқиш қиларкан, Ангела Меркель Мудофаа вазирлиги ўз вазифаларини бажаришини қўллаб-қувватлаш учун буни амалга оширганини айтган.

“Бу бизнинг аскарларимиз олдидаги қарзимиз. Бу БМТ, НАТО ва Европа Иттифоқидаги ҳамкорларимиз олдидаги шарафимиз”, деган Меркель хоним ўз чиқишида.

Трамп томонидан босим

АҚШ президенти Дональд Трамп Германиянинг мудофаа ҳаражатларини доим танқид қилиб келади. Унга кўра, Берлин НАТО олдидадги мажбуриятлари учун “адолатли улуши”ни қўшмай келмоқда.

НАТО бош котиби Трампнинг босими ўз самарасини берганини эътироф этган: “НАТО давлатлари 2020 йилнинг охиригача қўшимча 88 млрд евро ажратишга қарор қилган.”

Киритилди: 22:45 21.07.2019. Ўқилди: 2259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар