Бугун 31 октябрь, 2020 йил, шанба

O'ZB

Трамп: "Байденнинг оиласини қамоққа олиш керак!"

Трамп: "Байденнинг оиласини қамоққа олиш керак!"

 

АҚШ президенти Дональд Трамп Демократлар партиясидан президентликка номзод Жозеф Байден ва унинг оиласини коррупция учун қамоққа олишга чақирди.

«Байденнинг оиласи коррупциялашган. Бу коррупциялашган оила. Байденларни қамоққа олиш керак», деган Трамп Жоржия штатида ўтказилган сайловолди митингда.

Митингга келганлардан бу даъватга «Уларни қамоққа олинг!» дея жавоб қайтган.

Трамп, шунингдек, АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтонни ҳам қамоққа олиш керак деган.

Ўз нутқи охирида Трамп Байденнинг бутун оиласини «жиноий гуруҳ» деб билишини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, АҚШда президент сайлови 2020 йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 05:00 18.10.2020. Ўқилди: 1426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!