АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп АҚШ Жо Байден ва Владимир Путин учрашувидан ҳеч нарса олмаганини айтди.
“Биз ҳеч нарса олмадик, биз саҳнани бериб қўйган эдик, аммо натижа олмадик”, – деди Трамп FoxNews’га берган интервьюсида. “Менинча, Россия учун бу яхши кун бўлди”, – қўшиб қўйди у.
Трампнинг фикрича, Россия ва АҚШ “ажойиб” муносабатларда бўлиши мумкин эди. “Улар (муносабатлар) ҳақиқатдан ҳам иккала тараф учун ўзаро манфаатли бўлиши мумкин эди”, – деб таъкидлади собиқ президент. Трампнинг айтишича, Россия АҚШ билан иқтисодий ҳамкорликдан манфаатдор, ва ўз навбатида, Вашингтоннинг ҳам Москвадан оладиган нарсалари бор.
“Қазилма бойликлари нуқати назаридан уларнинг ерлари жуда қимматбаҳо”, – деб фикрини ойдинлаштирди у.
Эслатиб ўтамиз, президентлар Байден ва Путиннинг учрашуви 16 июнь куни Женевада бўлиб ўтди. Музокаралар қарийб 4,5 соат давом этди.