Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: "Байден бизни учинчи жаҳон уруши ёқасига олиб келди"

Трамп: "Байден бизни учинчи жаҳон уруши ёқасига олиб келди"

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп АҚШнинг амалдаги раҳбари Жо Байден инсониятни учинчи жаҳон уруши хавфига етаклаётганини айтди. Бу ҳақдаNBC телеканали Трампнинг Жанубий Каролинадаги нутқига таяниб хабар бермоқда.

"Ожизлик ва қобилиятсизлик туфайли Жо Байден бизни учинчи жаҳон уруши ёқасига олиб келди" - деди у.

Сиёсатчи 2021 йилда Байден номидан АҚШ қўшинларининг Афғонистондан муваффақиятсиз олиб чиқилишини "АҚШ тарихидаги энг оғир кун" деб атаганди.

Трамп Америка Қўшма Штатларининг амалдаги президентининг Мексика билан чегара хавфсизлиги сиёсати заифлиги, гиёҳванд моддалардан ўлим ҳолатлари кўпайиб бораётгани ва таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг йўқлигига ишора қилди.

ШУнингдек, сиёсатчи "президент сифатида" АҚШнинг иммиграция, иқтисодий ва энергетика сиёсатида кенг кўламли ўзгаришлар қилишига, инфляцияни тескарисига, АҚШнинг Мексика билан чегарасини ҳимоя қилишга ва Американинг жаҳон қудрати сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга ваъда берди.

Киритилди: 12:21 29.01.2023. Ўқилди: 1797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!