Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп АҚШнинг ички душманими?

A A A
Трамп АҚШнинг ички душманими?

АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси президент Дональд Трамп ва республикачиларнинг конгрессдаги вакилларини АҚШнинг ички душманлари деб атади.

Бу ҳақда “The New York Post” нашрида маълум қилинди.

“Биз Конституцияни ташқи ва ички - барча душманлардан ҳимоя қилиш учун қасам ичамиз. Аммо, афсуски, тизимимиздаги ички душманлар (...) шундоққина Оқ уйда фаолият юритишмоқда”, дейди Пелоси.

Маълумотларга кўра, ушбу баёнотга республикачиларнинг президентлик сайловларида почта орқали овоз беришга қарши норозиликлари сабаб бўлган.

Спикернинг сўзларига кўра, улар ҳокимиятга келиш учун шунчаки "истаган нарсасини қилишни" хоҳлашмоқда.

Почта орқали овоз беришга қарши чиқаётган Трампнинг фикрича, ноябрда бўладиган президент сайловларига хорижий давлатлар аралашуви яққол сезилиб турибди. Шу боис Америка раҳбари бошқа давлатларнинг сайлов бюллетенларини сохталаштиришлари мумкинлигини айтмоқда.

Бироқ, АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси мамлакатнинг почта хизматига 25 миллиард доллар миқдорида қўшимча маблағ ажратишни маъқуллаган - бу пул ҳам овозларни санашга сарфланади.

Киритилди: 23:05 25.08.2020. Ўқилди: 2543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар