АҚШ президенти Доналд Трамп давлат котиби Марко Рубио айтган фикрларни такрорлади: агар осон ечим топилмаса, АҚШ Украинадаги урушни тугатиш уринишларидан "жуда тез орада" воз кечиши мумкин.
"Энди, агар қандайдир сабабга кўра томонлардан бири вазиятни жуда қийинлаштирса, биз шунчаки: Сизлар аҳмоқсиз. Тентаксизлар. Сизлар даҳшатли одамларсиз деймиз ва четга чиқамиз," деди Трамп. "Лекин умид қиламанки, бундай қилишга тўғри келмайди."
Трамп, шунингдек, журналистларга маъмурияти келишувни "тезроқ" амалга оширишни хоҳлаётганини айтди.
"Бу ҳозир ҳал қилувчи нуқтага етиб келмоқда," деди у.