АҚШ президентлигига номзод Жо Байден амалдаги Америка раҳбари Дональд Трампни АҚШни бошқара олган биринчи ирқчи деб атади.
“The Washington Post” нашрига кўра, сайловчилар билан онлайн учрашув пайтида Байден иштирокчилардан бирининг «Трамп коронавируснинг пайдо бўлиши ва тарқалиши учун Хитойни айбламоқчи бўлиб, уни «Хитой вируси деб атаган» қўшилган ва Трамп "одамларни терининг ранги, миллати, келиб чиқиши, мамлакати бўйича ажратган ва бу мутлақо жирканч ишдир" дея таъкидлаган.
Унинг қўшимча қилишича, Америка раҳбарининг хатти-ҳаракатлари "мамлакатни иккига бўлган".
“Ҳеч бир амалдаги президент бундай қилмаган. На республикачи ва на демократ. Бизда президент бўлишга ҳаракат қилган ирқчилар бўлган. У эса бу ишни амалга оширган биринчилардан бўлди”, дейди Байден.