Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп: "АҚШ Куба билан гаплашяпти"

Трамп: "АҚШ Куба билан гаплашяпти"

АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар Венесуэладаги ҳарбий операциядан кейин Куба расмийлари билан мумкин бўлган "келишув" бўйича алоқада эканлигини маълум қилди.

Бу ҳақда Оқ уй раҳбари журналистларга маълум қилди.

"Тез орада билиб оласиз. Биз Куба билан гаплашяпмиз. Тез орада билиб оласиз", деди Америка етакчиси Вашингтон Гавана билан қандай "келишув"га эришмоқчи эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Трамп шунингдек, Венесуела президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес билан "бирон бир вақтда" учрашишини таъкидлади.

Киритилди: 10:40 12.01.2026. Ўқилди: 1479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда