АҚШ президенти Дональд Трамп Американинг Ҳормуз бўғози устидан ҳарбий назорат ўрнатиши АҚШда ва бутун дунёда дизель ёқилғиси нархларини сезиларли даражада пасайтиришини айтди.
Америка етакчиси бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Ҳормуз бўғозини тўлиқ назорат қилганимиз туфайли америкаликлар ва умуман бутун дунё учун дизель ёқилғиси нархлари рекорд даражада тез пасаяди!", деб таъкидлади Трамп.
У америкаликлар учун ёқилғи нархларини пасайтириш унинг энг устувор вазифаларидан бири эканлигини айтди.