Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: АҚШ Эрон билан музокара олиб бормоқда

Трамп: АҚШ Эрон билан музокара олиб бормоқда

АҚШ Эрон билан музокаралар олиб бормоқда ва Теҳрон бу жараёнда ўзини “яхши тутиши”га умид қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.

“Биз Эрон билан музокаралар олиб бормоқдамиз ва умид қиламизки, Эрон ўзини ёмон тутмайди. Бизда ажойиб, жуда яхши кемалар бор”, — деди Трамп.

Исроилнинг Ynet нашри ёзишича, Уммонда ўтказилаётган учрашувлар Исроил манфаатларига мос келмайдиган келишувга олиб келиши мумкинлиги борасида хавотирлар мавжуд.

Нашрга кўра, музокаралар фақат Виткофф ва Кушнер ҳамда эронликлар ўртасида эмас. Жараёнга Туркия, Қатар, Саудия Арабистони ва Миср ҳам жалб этилган. “Президент Трампга кўплаб ўйинчилар таъсир кўрсатмоқда”, — деб ёзади Ynet.

Киритилди: 22:06 10.02.2026. Ўқилди: 232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!