АҚШ президенти Дональд Трамп Бош прокурор Пэм Бондини ишдан бўшатишини эълон қилди.
Трамп бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғи орқали эълон қилди.
"Пэм Бонди - буюк америкалик ватанпарвар ва содиқ дўст, у сўнгги бир йил давомида менинг Бош прокурорим сифатида садоқат билан хизмат қилди. Пам мамлакатимиз бўйлаб жиноятчиликка қарши кенг кўламли курашни олиб боришда ажойиб иш қилди, шу билан бирга қотиллик даражасини 1900 йилдан бери энг паст даражага туширди", деб таъкидлади Трамп.
Унинг таъкидлашича, Бондининг ишдан бўшатилиши унинг хусусий секторда янги, муҳим лавозимга ўтиши билан боғлиқ, бу ҳақда тез орада эълон қилинади.
"Бош прокурор ўринбосари, жуда истеъдодли ва ҳурматли адвокат Тодд Бланш Бош прокурор вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллайди", деб хулоса қилди Америка етакчиси.