Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп Аpple'га 25 фоизлик божлар жорий этилиши билан таҳдид қилди

Трамп Аpple'га 25 фоизлик божлар жорий этилиши билан таҳдид қилди

"Мен аллақачон Apple раҳбари Тим Кукка АҚШда сотиладиган iPhone'лар ўз мамлакатимизда ишлаб чиқарилиши ва йиғилиши кераклигини айтганман, Ҳиндистонда ёки бошқа жойда эмас. Акс ҳолда, Apple учун “камида 25 фоиз” миқдорида тариф жорий қилинади", — деб ёзди Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

The Wall Street Journal'нинг ёзишича, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши бошланишидан олдин Apple Қўшма Штатлар бозори учун ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирган эди. Бироқ, энг даромадли юқори тоифадаги Pro ва Pro Мах моделлари ҳанузгача Хитойда ишлаб чиқарилади. Apple ишлаб чиқаришнинг бир қисмини Қўшма Штатларга кўчириш имкониятини ўрганмоқда, бироқ WSJ баҳосига кўра, бу жараён бир неча йил олиши мумкин.

Киритилди: 18:05 23.05.2025. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!