Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп аннекcия ғоясидан воз кечадими?

Трамп аннекcия ғоясидан воз кечадими?

Европа давлатлари NATO қўшинларини Гренландияда жойлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда, улар бу орқали Трампни аннекcия ғоясидан воз кечишга кўндирмоқчи — The Telegraph.

"Буюк Британия ҳукумати Европадаги иттифоқчилар билан Гренландияда NATO ҳарбий контингентини жойлаштириш эҳтимоли бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бундан мақсад Гренландия мудофаасини кучайтириш ҳамда АҚШ президенти Доналд Трампни оролни аннекcия қилиш ғоясидан воз кечишга ишонтириш", дея ёзмоқда нашр.

Газета маълумотларига кўра, бу ташаббус 8 январ куни Брюсселда бўлиб ўтган NATO иттифоқчилари учрашувида ҳам муҳокама қилинган. Учрашув иштирокчилари NATO'нинг Европадаги Бирлашган қуролли кучлари бош қўмондонлигига Арктика хавфсизлигини таъминлаш учун қандай чоралар кўриш мумкинлигини аниқлаш вазифасини юклаган.

Бундан ташқари, The Telegraph'га кўра, агар Трамп NATO кучларини жойлаштириш таклифини рад этса, Европа Иттифоқи АҚШ компанияларига қарши санкциялар жорий этиш режасини ҳам ишлаб чиқмоқда. Бундай чекловларга Меta, Google, Microsoft ва Х, шунингдек, АҚШ банклари ва молиявий компаниялари дуч келиши мумкин.

Киритилди: 16:59 11.01.2026. Ўқилди: 739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!