Агар у АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Демократик партиядан номзод Камала Харрис мамлакатни Учинчи жаҳон урушига тортади.
Тегишли прогнозни Оқ уйнинг собиқ раҳбари, Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп айтди.
Ҳаррисни президент қилиш миллионлаб одамлар ҳаётини хавф остига қўйиш демакдир, деди АҚШ собиқ президенти. «Ҳаррис, албатта, бизни Учинчи Жаҳон урушига тортади, чунки у ўз ишини тўғри бажариш учун жуда қобилиятсиз», деди сиёсатчи.
АҚШ матбуотига кўра, Пенсилваниядаги митингда нутқ сўзлаган Трамп, Харрис Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзинпин каби раҳбарлар билан «ишлаш» учун жуда «қобилиятсиз» эканлигини айтди.