Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамга қарши жиддий айблов эълон қилинди

A A A
Трамга қарши жиддий айблов эълон қилинди

Собиқ модель ва актриса Эми Доррис АҚШ президенти Дональд Трампни жинсий зўравонликда айблади.

Унинг сўзларига кўра, амалдаги давлат раҳбари бундан 23 йил олдин унга тегажоғлик қилган, деб ёзади “Guardian”.

Ўша пайтда Доррис 24, Трамп эса 27 ёшда бўлган.

Таъкидланишича, воқеа Нью-Йоркда ўтказилган АҚШнинг Теннис бўйича очиқ чемпионатида бўлиб ўтган.

Сўзларининг исботи сифатида Доррис АҚШ Очиқ чемпионатига чипта ва Нью-Йоркда Трамп билан бирга тушган олтита фотосуратни тақдим этган.

Эми Доррис ушбу жиддий фактни 2016 йилда ўтказилган  президентлик сайловларидан олдин ҳам оммага эълон қилишни ният қилган. Аммо актриса оиласига зарар етишидан қўрқиб индамаган.

 

 

 

 

Киритилди: 22:36 17.09.2020. Ўқилди: 3772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда