Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

“Тошшаҳартрансхизмат”га зарарларни қоплаш учун 18 млрд сўм ажратилади

A A A
“Тошшаҳартрансхизмат”га зарарларни қоплаш учун 18 млрд сўм ажратилади

Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятига маблағ ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган ссуда маблағлари ҳисобидан Чекланган тарифлар бўйича йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатиш муносабати билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти ташувчилари кўрадиган зарарларни қоплаш харажатлари учун 18 миллиард сўм ажратилади.

Пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги йиғилишига ажратилган маблағлар бўйича ҳисобот киритади.

Ўз навбатида, “Тошшаҳартрансхизмат” ажратилган маблағларнинг ўрнатилган тартибда мақсадли сарфланишини таъминлайди.

Киритилди: 16:39 12.07.2023. Ўқилди: 1708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!