Тошкент шаҳрининг уч туманида: Сергели, Учтепа, Мирзо Улуғбек туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга электр энергиясининг сифатли ва барқарор етказиб берилишини таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 12 июль куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Электр таъминотидаги мазкур вақтинчалик узилишлар туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўралган.