Артемий Лебедев бепул фойдаланиш учун Тошкентнинг янги туристик логотипини тақдим қилди.
Энди логотип бепул бўлиб, истовчилар Тошкентга алоқадор ҳар қандай мақсадларда фойдаланишлари мумкин футболкаларга босиб чиқариш, айфон ғилофларига ишлатиш, логотипни ўз сайтларига қўйиш, меню учун фойдаланиш оддий қилиб айтганда логотипдан истаганингизча фойдаланишингиз мумкин. Энг муҳими бу Тошкентнинг ва бизнеснинг фойдасига бўлсин , - дейилади Артемий Лебедевнинг Telegram даги хабарида.
Вектор форматидаги файл студия сайтида мавжуд.