Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирига Чингиз Айтматов номи берилди

Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирига Чингиз Айтматов номи берилди

Чингиз Айтматов нафақат қирғиз эли, балки бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймо, чин дўст ҳам эди.

Айтматовнинг «Тоғ ва чўл қиссалари» туркумига кирган асарлари юксак баҳоланди. Айтматовнинг «Оқ кема» (1970) қиссасида инсоний гўзаллик, эзгулик ва ҳаёт зиддиятлари, экология муаммолари теран тадқиқ этилади.

«Соҳил бўйлаб чопаётган олапар» (1977) қиссасида муҳим маънавий масалалар, шўро давридаги ҳаётнинг машъум манзаралари ўз ифодасини топган. «Асрга татигулик кун» (1980), «Қиёмат» (1986), «Кассандра тамғаси» (1990) романларида замонанинг умуминсоний манзаралари, она-сайёранинг тақдири, кучли фалсафий, ахлоқий ва ижтимоий муаммолар кўтарилган.

Ч. Айтматовнинг қарийб барча асарлари ўзбек тилида нашр этилган. Чингиз Айтматов Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» (1995), «Буюк хизматлари учун» (1998) орденлари билан мукофотланган.

Манба: daryo.uz
 

Киритилди: 23:05 12.07.2018. Ўқилди: 1634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!