Янги йил байрами тадбирлари муносабати билан 25 декабрдан 10 январгача Сергели ва Бектемир туманларида ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
👇Сергели тумани:
— Суғдиёна кўчаси: Янги Сергели кўчасидан Жалоир ва Бағрикенг кўчалари кесишмасигача бўлган йўл;
— Жалоир кўчаси: Суғдиёна кўчасидан Обиҳаёт кўчасигача бўлган қисми.
👇Бектемир тумани:
— Чирчиқбўйи кўчаси: Coca-Cola Garden боғи яқинидаги йўл қисми.